7 июль 2021
4369
Принтер ўғирлиги билан боғлик жиноят фош этилди
Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ дан келиб тушган хабарга кўра, 18 июнь куни соат тахминан 21.30 да номаълум шахс истироҳат боғида жойлашган фотостудия эшиклари очиқ қолганлигидан фойдаланиб, 30 ёшли Миржалол У. га тегишли бўлган баҳоси 2.000.000 сўмли рангли принтерни яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 22 ёшли Достонбек Р. қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Тошкент шахар ИИББ Ахборот хизмати