22 июль 2021 4857

Профилактика инспектори ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахсни ҳаётини сақлаб қолди

Жорий йилнинг  21 июль куни соат 18.00 лар чамасида Қўнғирот тумани «Таракли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи темир йўл кўприги устида Қўнғирот тумани Нурмухаммедов кўчасида яшовчи 2003 йилда туғилган К.А. исмли вояга етмаган шахс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлаётган пайтда шу ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори лейтенант И.Жамалов томонидан қутқариб қолинган ва ушбу вояга етмаган билан психиатр иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб ота-онасига топширилди. 

Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда

ИИВ ҲПББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага