11 июнь 2022 353

Профилактика инспекторлари касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарликни оширишга қаратилган машғулотларда

Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган навбатдаги ўқув амалий машғулотларига ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари жалб этилди.

Мақсад, тизим вакилларининг профессионаллик даражасини ошириш, қатъий тартиб интизом ва шахсий масъулият ҳисини кучайтириш.

Тасдиқланган ўқув режаси асосида, ходимларга сафда туриш, юриш, замонавий ўқотар қуролларнинг таркибий қисмлари ва техник хусусиятлари, уни қисмларга ажратиш ва йиғиш, хавфсизлик чоралари ва олиб юриш тартиби мавзуларида олган билимлари синовдан ўтказилди.

Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, аҳолини маданиятини юксалтириш ва ходимларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган бу каби машғулотлар соҳавий хизматлар кесимида давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага