Пулингизни фоизга кўпайтириб берамиз
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, фуқаро А.Р. ариза билан мурожаат қилиб, «Инстаграм» ижтимоий тармоғида «Амир Курбанов» исмли шахс билан пул кўпайтириб бериш мақсадида ёзишганлиги ва 300.000 сўм пул маблағларини ўтказиб берганидан сўнг алданиб қолганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 2001 й.т., Ш.Н. эканлиги аниқланган.
Ш.Н. фирибгарлик йўли билан бошқа бир нечта фуқароларни алдаб, пулларини ўзлаштирганлиги ва шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.
Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази