22 июнь 2022 1025

Қаровсиз қолдирилган уйдан пул ўғирланди

Жорий йилнинг 8 июнь куни, номаълум шахс, туманнинг "Кўлбўйи" маҳалласида яшовчи М.К нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги темир сейфдан 300 АҚШ доллари ва 12.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Х содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага