28 январь 2023 1044

Қарши давлат университетида Вазир ўринбосарининг ўрганишлари

Жорий йилининг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов Қарши давлат университетига борди. Танишувнинг дастлабки манзили янгитдан мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилган ва замонавий талаблар асосида жиҳозланган университетнинг Тиббиёт факультети ўқув биноси бўлди. Янги ўқув биносидан маъруза заллари, шинам ўқув аудиториялари, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган биокимё ва микробиология ўқув лаборатория хоналари, муҳташам фаоллар зали ҳамда инновацион лойиҳаларни яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий технологиялар билан танишган республика ишчи гуруҳ раҳбари университет раҳбариятига ўқитувчи ва талабалар ходимлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли тавсия ва таклифларни берди.

Университетнинг 600 ўринли талабалар турар жойида бўлган Вазир ўринбосари қишнинг совуқ кунларида талабаларга яратилган шарт-шароитлар, иссиқлик тизими билан танишиб, масъулларга тегишли тавсияларни берди.

Вазир ўринбосарининг кейинги манзили Янгидан бунёд этилган ёшлар учун замонавий Инкубация маркази бўлди. Марказда ўқитувчи ва талабаларнинг фаолият олиб бориши, янги инновацион технологиялар устида олиб бораётган ишлар билан танишди. Бинода иссиқлик тизими ва яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган йўналишлар бўйича ўз тавсияларини берди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага