22 январь 2022 866

Қарши туманида профилактик тадбирлар давом этмоқда

Қарши тумани ҳудудида вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида ички ишлар органларининг психолог-инспекторлари томонидан қатор профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жумладан, туман ҳудудида назоратсиз, қаровсиз юрган ўн саккиз нафар вояга етмаганлар вилоят ИИБ ҲПБ ҳузуридаги ВEИҲЁКМга жойлаштирилди. Тўққиз нафар ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан, беш нафар ошхона, кафе-бар ва компьютерхона эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-2-моддасига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Туман ҳудудида вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага