21 сентябрь 2021 3988

Қаршида безорилик содир этган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қарши шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган «Дори-дармон» МЧЖга қарашли дорихона рўпарасида 2021 йил 20 сентябрь куни соат тахминан 22:20лар атрофида «Шўртан» МФЙда яшовчи Х.И. ўзининг олдиндан таниши бўлган «Наво» МФЙда яшовчи Л.А. ва Ғ.Д.лар бир-бирини ҳақоратлаб, бақириб ён-атрофдаги фуқаролар тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжал қилаётган вақтида, вилоят ИИБ ППХ ходимлари фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал содир бўлаётганлигини кўриб, жамоат тартибини сақлаш ҳамда олдини олиш мақсадида фуқароларни олдига борган.

Жанжал қилаётган фуқаролар Л.А., Х.И. ва Ғ.Д лар ИИБ ППХ ходимларини қонуний талабига бўйсунмасдан, ички ишлар органлари ходимлари хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 21 сентябрда Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.А. Х.И. ва Ғ.Д.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибда ушланди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага