30 декабрь 2021 4408

Қарзини бермаяпти

Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» маҳалласида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, фирибгарликдан азият чекканлигини билдирган.

Унинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 28 май куни Жиззах шаҳрининг Кўтарма маҳалласида яшовчи, масъулияти чекланган жамият раҳбари жабрланувчидан 1 ойда қайтариб бериш шарти билан 2 миллиард 150 миллион сўм пулини қарзга олган.

Кейинчалик МЧЖ раҳбари жабрланувчини корхонасининг Ғаллаорол тумани бўлимига раҳбар этиб тайинлашни ваъда қилиб, қарзни тўлашни кечиктирган.  

Қисқаси, пулини ололмаган фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага