Қашқадарёда 20 нафар ёш экопатрул гуруҳи шакллантирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Қарши Давлат университетидан 20 нафар ёш экопатрул гуруҳи шакллантирилганлиги муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Қарши Давлат университети ўқитувчи ва талабалари, Ички ишлар бошқармаси ходимлари, Миллий гвардия ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи талабаларга ёш экопатрул бейжики топширилди.
Бошқарма ҳудудида тадбир иштирокчилари билан биргаликда манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Масъул ходимлар томонидан ёш экопатрул гуруҳи аъзоларига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Тадбир сўнгида ҳар бир эковолонтёрлар Экология, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимларига бириктирилиб, рейд ўтказишга старт берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати