25 ноябрь 2021 4890

Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган шахс “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида қўлга олинди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз тун”, “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чора тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, кеча 23 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан Бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

1993 йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми «в,д,ж,н,о,п» бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. У 2020 йилнинг сентябрь ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган.

Ушланган вақтида fuqaro Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

Ҳозирда қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланиб, унга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага