11 август 2022 853

Қибрай туманида тўхтатилган «Дамас» автомобилида гиёҳванд модда борлиги аниқланди

Қибрай туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори К.Гулямов томонидан 1987 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган «Дамас» автомобилини текшириш учун тўхтатади.

Ҳайдовчининг хатти-ҳаракати шубҳали бўлгани боис, тегишли тартибда кўздан кечирилганда, унинг ёнида 26,13 гр марихуана (экспертиза хулосасига кўра) гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланади.

Ҳолат юзасидан фуқаро С.С. га нисбатан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага