17 май 2022 350

Қидирувда бўлган фуқаро ЙПХ инспекторлари томонидан ушланди

Жорий йилнинг 16 май куни Ангрен  шаҳрида ЙПХ инспектори М.А.Шукуров томонидан фуқарони шахсига ойдинлик киритиш мақсадида планшетга фуқаро тўғрисида  маълумотлар киргизилганда, ушбу фуқаро 1975 йилда туғилган Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро М.К эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан айбланиб, Сирдарё вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинганлиги маълум бўлди.

Қидирувдаги шахсга нисбатан эҳтиёт чораси «Қамоқ» бўлганлиги учун фуқаро Ангрен шаҳар ИИБга топширилди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага