21 май 2022
1826
Қинғир иш фош этилди
Жорий йилнинг 18 май куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Охунбобоев бекатида ХТБдан келиб тушган маълумотга кўра, шу куни 1961 й.т. Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, «Янгиҳаёт» қишлоғида яшовчи Д.Х. Охунбобоев бекатининг 17-йўлида аввал фойдаланишда бўлган жами 50 дона темир йўл ёғоч шпалларидан 5 донасини саралаб, ўзининг эҳтиёжи учун олиб кетмоқчи бўлган вақтида аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти