22 август 2021 308

Қизириқ туманида сабр ва оқибатсизлик ўзаро жанжалга сабаб бўлди

Қизириқ туманида 2021 йил 10 август куни туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, 7 август куни соат 18.00 ларда, туманнинг «Гиламбоб» маҳалласида яшовчи, С.Хамид, туманнинг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи, Н.Ҳусниддиннинг томорқасида экилган экинни суғориш учун очилган сув масаласида ўзаро жанжаллашиб қолиб, С.Хамид қўлида бўлган кетмон билан Н.Ҳуснидинни бошига ва юзига уриб, «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» тан жароҳати этказган. 

10 август куни С.Хамидга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

С.Хамид бироз сабр қилиб, Н.Ҳусниддиннинг томорқасига экилган экинларини суғориб олишини кутиб турганида, ўзаро бир бирларига оқибатли бўлиб, ҳурмат қилишганларида ўртада ўзаро тортишув ва жанжал содир этилишининг олди олинар эди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага