8 июль 2022 1349

Қонуний чора кўрмаслик эвазига пора таклиф қилди

Жорий йилнинг 6 июль куни ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғи номига ЖҚБ ходими билдирги билан мурожаат қилиб, унда иш юритувидаги, «Сирдарё кўприклардан фойдаланиш» ДУКга нисбатан ҳужжатлар тўплами юзасидан, унинг собиқ раҳбари, Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида яшовчи 1988 й.т. Д.У. ўзи раҳбарлик қилган вақти оралиғида «Сирдарё кўприклардан фойдаланиш» ДУКга нисбатан ўтказилаётган терговга қадар текширув жараёнида аниқланган молиявий камчиликлар юзасидан чора кўрмаслик ҳамда ишни ижобий ҳал этиб бериш учун 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф этаётганлигини маълум қилган.

Ушбу маълумотга асосан, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Транспорт ИИО бўйича бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 6 июль куни соат 15:00 ларда ЖҚБ ходимининг хизмат хонасида Д.У. 3.000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Д.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага