16 май 2021 4165

Қўқон шаҳрида жойлашган оилавий корхона омборидан 46.282.000 сўмлик мол-мулкларни ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 11 май куни Бахмолбоп кўчасида жойлашган оилавий корхона раҳбари Р.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 май кунидан 11 май кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзига тегишли бўлган оилавий корхона омборига ғайриқонуний равишда кириб, жами нархи 46.282.000 сўмлик мол-мулкларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 
© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага