31 июль 2022 1180

Қўқон шаҳрида “Spark” автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. Фуқаро Ш.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 20 июль куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Spark” русумли автомашинаси салонидан 600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага