14 май 2022 508

«Қорадори-2022» тадбири давомида тақиқланган экинларни етиштириш ҳолати аниқланди

2022 йил 10 май куни ўтказилаётган «Қорадори-2022» тадбири давомида, Норин туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори И.Нозимов томонидан тақиқланган экинларни етиштириш ҳолати аниқланди.

Норин тумани «Тегирмонбоши» маҳалласида яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги экинлар орасида 57 туп кўкнори ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи «кўкнор» ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага