28 январь 2023
314
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди
Жорий йилнинг 27 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков тасдиқланган график асосида, Ички ишлар вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди. Қабулда фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди. Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати