22 сентябрь 2022 621

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи фаолияти билан танишди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Нукус шаҳрида жойлашган Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида бўлиб, ўқув юртида ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. 

Бу ерда ўқувчиларга билим бериш билан бирга 4 маҳал овқатланиши учун ҳам етарли шарт-шароитлар яратилган. Вазир бошчилигида тегишли соҳа вакиллари лицейнинг ошхонаси фаолияти билан хам танишиб, бу ердаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини текширди. 

Ўқувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини янада яхшилаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. 

Вазир Б. Торебеков Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш мақсадида ўқувчилар билан савол жавоблар ўтказди. 

Мамлакатимизда, шу жумладан, ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ўқувчи ёшларга маълумотлар бериб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага