20 март 2022 797

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида «Наврўз умумхалқ байрами» бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида янгиланиш ва яшариш байрами бўлган Наврўз тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Орынбаев сўзга чиқиб бугунги байрам билан йиғилганларни табриклади. Шундан сўнг, вазирлик ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Ходимлар Макаров пистолети ва Калашников автоматларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, арқон тортишиш, тош кўтариш каби спорт турларида куч синашишди, ҳамда мусобақа ғолиблари вазирлик раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.

Сана муносабати билан ташкиллаштирилган байрам дастурхонига соҳавий хизмат ходимлари ва фахрийлари таклиф қилинди. Тадбир, республика маданият ходимларининг ва вазирликнинг Орол юлдузлари ансамблининг концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага