24 декабрь 2022 325

Қорақалпоғистондаги жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди

Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан ж.й. 18-22 декабрь кунлари республика ишчи гуруҳи вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД 6-минтақавий ҳудудига қарашли Қорақалпоғистон Республикасидаги жазони ижро этиш муассасаларида ўрганишларни олиб борди.

Ўрганиш натижалари бўйича ж.й. 22 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кичик мажлислар залида республика ишчи гуруҳи раҳбари, ИИВ Ташкилий департаменти ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Н.Қаюмов, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Б. Торебеков ва ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғининг ўринбосари полковник Г.Б.Куранбаев иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ соҳавий хизмат раҳбарлари, 6-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари, соҳавий хизмат раҳбарлари қатнашди.

Муассасалардаги ўрганишлар давомида маҳкумларни тарбиялаш, уларни касб-ҳунарга жалб этиш, соҳада қонунбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, жазони ижро этиш тизими соҳасидаги қонунчилик ва тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, турли нохуш ҳолатларни олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.

Йиғилиш якунида фаолияти давомида камчиликларга йўл қўйган баъзи ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ўрганиш якуни бўйича чора-тадбирлар белгилаш бўйича минтақавий мувофиқлаштириш маркази раҳбарига топшириқлар берилди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага