1 август 2022
1432
Қоровулбозор тумани: Қидирув тезкор профилактик тадбири
Қоровулбозор тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Қоровулбозор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жорий йил 26 июлда қидирув эълон қилинган, Андижон вилояти Асака шаҳри «Нурафшон» МФЙда яшовчи И.З. исмли шахс олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳудудида яшириниб келаётган жойи аниқланиб, қўлга олинди ва туман ИИБ ҳузуридаги Тергов ҳибсхонасига олиб келинган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати