15 май 2022 873

Қўшмачилик билан шуғулланиб келаётган шахснинг фаолиятига чек қўйилди

2022 йил 27 апрель куни Хонобод шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўрғонтепа туманида яшовчи аёл М.М. текин пул топишни кўзлаб 250 минг сўм пуллар эвазига фуқаролар бир нафар эркак М.Б. ва аёл С.Б.ларга жинсий алоқа қилишга шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаб келаётгани аниқланди.

Олиб борилган терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида М.М.дан холислар иштирокида 150 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага