Қуролли кучлар музейига завқли саёҳат
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги Ф-92-сон Фармойиши билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирлари дастури» ижросини таъминлаш, «Мард аскар – ёшларга намуна» шиори доирасида ўқувчиларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган Қуролли Кучлар давлат музейига ташриф буюрдилар.
Ўқувчилар музейнинг яратилиш тарихи ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг шаклланиш тарихи билан танишдилар.
ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи