28 январь 2023 431

Қува туманида гиёҳфуруш қўлга олинди

23 январь куни туман ИИБ Терроризм ва Экстримизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулобод маҳалла ҳудудида яшовчи Н.М ўзининг яшаш хонадонида 1.150.000 сўм эвазига оқ рангли целлофан пакетга ўралган ҳолатдаги гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага