30 январь 2023 718

Қува туманида клиникадан телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

У.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 декабрь куни номаълум шахс туман марказида жойлашган клиниканинг таҳлил хонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Redmi Note 9” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.О. содир этганлиги аниқланиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага