19 август 2022 839

Қува туманида назоратсиз юрган 12 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди

Вилоятимиз бўйлаб ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган долзарб 40 кунлик тадбирлари доирасида Қува туманида ҳам кундузги ва тунги профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Туман ҳудудида фаолият юритаётган кўнгилочар, кўча ва жамоат жойларида олиб борилган рейд тадбирлари давомида Андижон вилояти Шаxриxон тумани ва Тошлоқ туманидан келиб назоратсиз юрган 12 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, улар томонидан келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага