23 сентябрь 2022 549

RECEPTIONдаги ўғирлик

Самарқанд вилояти. 2022 йил 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи 25 ёшли Б.И. шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳар Қўшҳовуз кўчасидаги меҳмонхонада иш бошқарувчи лавозимида ишлаши, RECEPTION бўлимида турадиган унга тегишли бўлган сумкаси ичидан икки маротаба пулларини ўғирлаганлиги ва шу ердаги кузатув камераси ёзувларини кўрганида пулларини меҳмонхона ишчиси 23 ёшли С.Л. мазкур пулларни ўғирлаганини билганлиги ва шу сабабли, унга нисбатан қонуний чора кўриб, пулларини ундиришда амалий ёрдам беришликни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида, гумонланувчи С.Л.ни сўроқ қилиш давомида, у жорий йилнинг 29 июль кунидан 9 сентябрь кунига қадар бўлган вақт давомида меҳмонхона иш бошқарувчи сумкасини меҳмонхонанинг кириш жойида жойлашган RECEPTION бўлимида мунтазам равишда қолдириб кетишидан фойдаланиб, сумкасидан оз-оздан, жами 12.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб келганлигини маълум қилган.

Бугунги кунга қадар тергов давомида гумонланувчи С.Л. жабрланувчидан ўғирлаган пуллардан 6.000.000 сўм пулларини ўз ихтиёри билан қайтариб берган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага