2 февраль 2023 387

Республика идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник Мамиржон Жамолдинович ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри, Фурқат, Олтиариқ ҳамда Риштон туманларида ўрганиш ишларини олиб боришди

Масъуллар Қўқон шаҳар деҳқон бозорида бўлиб, жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш бўйича қўшимча камералар ўрнатиш жараёни билан танишдилар. Бозордаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаси фаолияти ҳамда захира омбори ҳам кўздан кечирилди.

Шалдирамоқ МФЙ да жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш хизмати афзалликларини тарғиб қилиш мақсадида профилактик ишлар олиб борилди.

Тадбир жараёнида ўз хонадонларини қўриқлаш хизматига топшириш истагини билдирган 60 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъекти вакилларидан аризалар олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шу куннинг ўзидаёқ кўплаб объектлар қўриқлаш пультига уланди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар Азизтепа маҳалласида яшовчи фуқаро Мухсинжон Азизовнинг ҳолидан хабар олинди. 1995 йил туғилган М. Азизов ҳозирда 1- гуруҳ ногирони бўлсада IT соҳасига қизиқиши таҳсинга сазовор. Ишчи гуруҳ номидан унинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида компьютер жамланмаси совға қилинди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари Фурқат тумани Ингичка МФЙ, Янги ҳаёт кўчаси 17-уйда ташкил этилган «Мурғак қалб» оилавий болалар уйига бориб, муассасадаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Дастлаб туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Шундан сўнг тумандаги Олтиариқ номли маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар давом эттирилди. Ҳудудда жамоат тартибини сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда юзага келаётган муаммолар жойида таҳлил қилинди.

Кейинги манзил Риштон тумани бўлди. Туман ҳокимлигида масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида атрофлича фикр алмашилиб, мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага