12 август 2022 1631

Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятининг бир қатор туман-шаҳар Ички ишлар бўлимлари фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари Ш.Узаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят марказидан 70 км узоқликдаги Нурота тумани Ички ишлар бўлимида бўлишди. Ташриф давомида туман сектор раҳбарлари ҳудуднинг криминоген вазияти ҳамда жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга ошираётган ишлар хусусида ахборот беришди. Таъкидлаш лозим, сўнги 6 ой мобайнида Нурота туманида жиноятчиликнинг умумий салмоғи камайишига эришилган бўлсада, айрим турдаги жиноятлар: фирибгарлик ҳамда ўғрилик жиноятлари сони ошгани, қизил тоифадаги маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар билан алоҳида шуғулланиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида таклифлар билдирилди.

Навбатдаги ташриф Гозғон шаҳридаги Ички ишлар бўлимига амалга оширилди. Ишчи гуруҳ раҳбарлари мазкур шаҳар аҳолисининг айни пайтдаги демографик жойлашуви, тадбиркорлик субъектларида яратилаётган бўш иш ўринлари ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар  билан яқиндан танишиб, жиноятларни барвақт олдини олиш ва унинг профилактикасини доимий ташкил этиш бўйича зарур топшириқларни беришди.

Шунингдек, меҳмонлар Навбаҳор тумани Ички ишлар бўлими фаолияти билан ҳам танишиб, туман секторларида сўнги 6 ой мобайнида содир этилган жиноятларни турлар кесимида таҳлил қилишди. Илгари жиноят содир этиб, айни пайтда Пробация назоратида турган шахслар билан якка тартибда иш олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали жамиятда фойдали шахсга айлантириш бўйича муҳим вазифалар берилди. Таъкидлаш лозим ўрганишлар вилоятнинг барча шаҳар туманларида олиб борилди. Ижтимоий-сиёсий вазият ҳамда криминоген ҳолат ўрганилиб шахсий таркибга зарур амалий кўникмалар берилди. Ҳар бир соҳа ходими дахлдорлик туйғуси билан хизмат олиб бориши, фуқаролар манфаатини биринчи галдаги вазифа сифатида кўриши  лозимлиги таъкидланди.

Республика ишчи гуруҳининг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага