30 июнь 2022 2657

Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида манзилли ўрганиш ишларни давом эттирмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Президент Администрацияси топшириғи асосида жиноятчиликни «маҳаллабай» жиловлаш, фуқароларнинг муаммоларини «фуқаробай» ва «хонадонбай» ҳал этиш амалиёти ҳамда сектор раҳбарлари фаолиятининг натижадорлигини таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Бош прокурор ўринбосари Шухрат Узоқовлар бошчилигидаги республика идоралар аро ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг барча туман-шаҳарларида бўлиб, манзилли ишларни амалга оширмоқда.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари Қамаши тумани «Бунёдкор» маҳалласидаги маҳаллий хомашёдан ванна ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Идеал полимер пласт» корхонаси фаолияти билан танишди. Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмни ташкил этувчи, бир йилда 2 минг дона ванна ишлаб чиқарувчи корхона тадбиркорнинг 750 миллион сўм ўз маблағи ва 250 миллион банк кредитлари асосида ташкил этилган.

Натижада 25 нафар фуқаролар иш билан таъминланиб, доимий даромад манбаига эга бўлишгани ишчи гуруҳ томонидан эътироф этилди.

Шу ернинг ўзида сектор раҳбарлари, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг жиноятчиликни жиловлашда «фуқаробай» ва «маҳаллабай» жиловлаш, фуқароларнинг муаммоларини «хонадонбай» асосида амалга ошириб келаётган ҳамкорликдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари эшитилиб, тақдимотлари билан танишилди. Натижада «Бунёдкор» маҳалласи жиноятларни олди олинган.

Қамаши тумани «Чим» маҳалласида доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштирилган «ББУ Азамат» хусусий корхонаси кооперация асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Маҳаллада истиқомат қилувчи 1 200 та хонадонларда 6 турдаги доривор ўсимликлар (гулхайри, қора гулхайри, қизил гулхайри, любисток илдизи, ромашка, бўта гул) етиштирмоқда. Доривор ва тиббиётбоп ўсимликлардан олинган хомашё Европанинг Германия, Швейцария, Полша, Испания, Франция давлатларига экспорт қилинмоқда. Тадбиркор бу хатти-ҳаракати билан 1 200 нафар ҳамқишлоқ фуқароларининг бандлиги таъминлашга эришди.

Ишчи гуруҳ маҳаллада истиқомат қилувчи Б.Ибрагимов ва Ш.Номировнинг хонадонларига ташриф буюриб, доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш амалиётини ўрганишди. Бу тажрибани бошқа маҳаллаларда ҳам оммалаштириш тавсиясини берди.

Шу билан бирга, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятларни олдини олиш борасида амалга ошириб келаётган ҳамкорликдаги фаолияти ўрганилди.

Куннинг иккинчи ярмида Қарши тумани «Қуйи-Бешкент» маҳалласида бўлган ишчи гуруҳ маҳаллада жойлашган «Қарши Агро Кластер» МЧЖга қарашли «Иймон текстиль» корхонасига ташриф буюрди. 200 нафар фуқароларни бандлиги таъминланган корхона 12,8 миллиард сўм лойиҳа қийматига эга. Йиллик 15,2 миллиард сўм даромад олиб келаётган корхона бугун тўла қувват билан ишламоқда.

Тумадаги 4 сектор раҳбарлари иштирокида туманда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни жиловлаш борасида амалга ошириб келаётган ишлари таҳлил этилди. Амалга оширилган фаолият таҳлилидан келиб чиқиб туманда жиноятчиликни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида сектор раҳбарлари тақдимоти ва ҳисоботини тинглаб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тавсия ва таклифлари берилди. Шу ернинг ўзида «Қуйи-Бешкент» маҳалласи бешлигининг фаолияти ўрганилиб, тақдимотлари билан танишилди.

Шундан сўнг Қарши шаҳар «Эски анҳор» маҳалласида аҳоли гавжум тўпланадиган масканлардан бири. Фуқароларнинг тинч осуда турмуш кечириши, турли маиший ва кундалик муаммоларини бартараф этиш борасида маҳалла бешлигининг ҳамкорликда олиб борган фаолияти боис оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг олди олинган.

Ҳудудлардаги сектор раҳбарларининг криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартириш бўйича ташаббусларининг самарадорлиги, жиноятларни олдини олиш борасида ишчи гуруҳ аъзолари ҳам ўрганиш, ҳам амалий ёрдам кўрсатаётгани фаолиятда самарадорликка эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага