Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги 10-сон тергов ҳибсхонаси фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди
Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан жорий йилнинг 24-26 январь кунлари республика ишчи гуруҳи вазирлик ҳузуридаги ЖИЭД 2-минтақавий ҳудудига қарашли Фарғона вилоятидаги 10-сон тергов ҳибсхонасида ўрганишларни олиб борди.
Ўрганиш натижалари бўйича жорий йилнинг 26 январь куни Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида республика ишчи гуруҳи раҳбари, ИИВ Ташкилий департаменти ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Н.Ч. Қаюмов, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғининг ўринбосари полковник Г.Б. Курамбаев ва Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи полковник М.Ў. Жўраев иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари, Фарғона вилояти ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари, 2-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва 10-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби қатнашди.
Ҳибсхонадаги ўрганишлар давомида тартиботни мустаҳкамлаш, вилоят ички ишлар органлари ва тергов ҳибсхонаси ўртасидаги ҳамкорлик аҳволи, махсус контингентга яратилган моддий-маиший шароитлар, соҳадаги қонунбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, жазони ижро этиш тизими соҳасидаги қонунчилик ва тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, турли нохуш ҳолатларни олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати