13 август 2022 3680

Республика ишчи гуруҳининг Навоий вилоятидаги ўрганишлари якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Навоий вилоятида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда корхона ташкилот раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи раҳбари, Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов ва Республика Бош прокурори ўринбосари Шухрат Узоқов ҳамда вилоят ҳокими Н.Турсунов ҳузурида танқидий кўриб чиқилди. 

Йиғилиш давомида Республика ишчи гуруҳи мутасаддилари томонидан ўтган олти ой мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл хариталарида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси таҳлил этилди. 

Таъкидлаш лозим тадбирда Халқ таълими, Олий таълим, тижорат банклари ҳамда электр тармоқлари ва Ҳудуд газ мутасаддилари томонидан аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишда йўл қўйилган камчилик ҳамда сусткашликлар танқид қилинди.

Шунингдек, ҳудудлардаги криминоген вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб, айни пайтда Навоий шаҳар, Навбаҳор, Хатирчи туманларида фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар ошгани, Зарафшон, Кармана туманларида ўғрилик жиноятлари салмоғи юқори экани таъкидланиб бу борада ҳудуд аҳволидан келиб чиққан ҳолда йўл хариталарини ишлаб чиқиш жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда унинг профилактикасини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди. 

Бундан ташқари маҳаллаларда содир этилаётган жиноятлар соҳабай кўриб чиқилиб жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларга муросасизлик кайфиятини шакллантириш зарурлиги, бунда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар балки корхона- ташкилотлар, кенг жамоатчилик бирдек масъулиятни зиммасига олиши зарурлиги таъкидланди. 

Мухтасар айтганда Ички ишлар вазири П.Бобожонов ҳамда Республика Бош прокурори ўринбосари Шухрат Узоқов бошчилигида вилоятда олти кунлик ўрганишлар чуқур таҳлил қилиниб барча масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага