29 январь 2023 483

Риштон туманида «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Риштон туманида 2023 йилнинг 21 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фаровонлик маҳалла ҳудудида ўзини шубҳали тарзда тутган Э.З.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, «гашиш» гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага