29 январь 2023
854
Ромитан туманида қуролни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди
Ромитан туманида ўтказилган «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбирлари давомида туманнинг «Аттарон» маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган С.Б. исмли шахс ўз яшаш хонадони ётоқхонасидаги сандиқ ичида 16 калибрли, икки силлиқ нилли, ВН 7286 рақамли, «ИЖ»-58 моделли 15 дона патронлари билан отиш учун яроқли бўлган жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов қуролини тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ундан ушбу ов қуроли тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан С.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати