Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда онлайн маҳорат дарслари ўтказилди
26-27 декабрь кунлари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда онлайн маҳорат дарслари ўтказилди.
Дастлаб Уфа юридик институти доценти Николай Кисельёв «Тезкор-қидирув тадбирлари тушунчаси ва моҳияти» мавзусига тўхталиб, мазкур ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар билан мулоқот қилди.
Машғулотларнинг иккинчи куни электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар, ушбу жиноий қилмишларни тергов қилиш пайтида олинган объектларнинг оператив хотирасини инструментал ўрганиш хусусиятлари таҳлил қилинди. Маҳорат машғулотини Санкт-Петербург университети бошлиғи ўринбосари Дмитрий Жидков олиб борди. Онлайн тарзда билдирилган мулоҳазалар курсантларда маълум кўникмаларни ҳосил қилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати