19 июль 2021
5206
Россиядан қайтган фуқароларга ID-карталар расмийлаштирилди
Россия Федерациясига оилавий ишлаш мақсадида бориб, фуқаролик паспортларининг амал қилиш муддати тугаган ҳамда яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли "Ватанга қайтиш" гувоҳномаси билан 5 июнь куни доимий яшаш манзилига қайтиб келган Г.Дустмурадова ҳамда унинг Далер ва Амал исмли фарзандларига ID-карта ва Хорижга чиқиш биометрик паспортлари Муборак тумани ИИБ М ва ФРГ масъул ходимлари томонидан қисқа фурсатларда расмийлаштириб берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати