27 апрель 2022
523
Самарқанд бўйлаб олиб борилаётган тарғиботлар натижаси
Ўқ-отар қуроллар ва ўқ-дориларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш йўналишида аҳоли билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, вилоятнинг Нарпай, Нуробод, Булунғур ҳамда Пахтачи туманларида яшовчи 5 нафар фуқаролар «ТОЗ» ва «ИЖ» русумли, 16 калибрли 5 та ов қуролларини ихтиёрий равишда ҳуқуқ тартибот идораларига топширилди.
Яна бир ўтказилган тадбирда, Самарқанд туманида яшовчи, 1993 й.т., Т.А. яшаш хонадонида 1 дона 16 калибрли, «ИЖ-18» русумли ов қуролини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати