29 июнь 2021 4902

Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар ўз уйида гиёҳванд ўсимликни етиштириб келаетганлиги аниқланди

Самарқанд шаҳри ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 8-сон ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар «Лахути» маҳалласида яшовчи, 1974 й.т., фуқаро М.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг томорқасида экилган турли ҳил гуллар орасида, қонунга хилоф равишда 1 туп “Каннабис”  гиёҳванд ўсимлигини ўсимликни етиштириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар Шохрух кўчасида яшовчи, 1962 й.т., фуқаро О.Г.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйида гул тувакларда экилган турли ҳил гуллар орасида қонунга хилоф равишда 2 туп “Каннабис” гиёҳванд ўсимлигини етиштириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага