25 май 2022
172
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Нурли маскан 59-сон таълим муассасасида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Рахмат Маматов Самарқанддаги Нурли маскан 59-сон таълим муассасасида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, мактаб таълимини муваффақиятли тугатган ўқувчиларни табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, ишда ва келгуси ўқишларида, шахсий ҳаётларида улкан омад ва зафарлар тилади.
Битирувчиларга Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Улар билан дилдан суҳбат қурилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
“Сўнгги қўнғироқ”дан сўнг, битирувчи ўқувчилар учун байрам дастурхони ёзилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати