2 февраль 2023
388
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарининг навбатдаги қабули
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабулда фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларга барҳам бериш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек халқни рози қилишдек эзгу ишларни амалга оширишга бош мақсад сифатида қаралмоқда.
Бу галги қабулда ҳам фуқароларнинг соҳага оид турли муаммо ва мурожаатлари эшитилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб ижроси назоратга олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати