8 январь 2021 4403

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатмоқда

Шу кунларда республикада ҳаво бироз совуқ бўлмоқда. Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар бундай об-ҳавода шароитида қийналмоқдалар. 

Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан бошпанасиз қолиб, уйларнинг ертўлаларида, кўп қаватли уйлар йўлакларида тунаётганларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Муҳтожлар Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ га қарашли Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган “Меҳр саховат” бошпанасига олиб борилмоқда. Бир кунда ИИБ ходимлари 20 га яқин кишини реабилитация марказига олиб боришди. 

Бу каби инсонлар реабилитация маркази ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тоза кийимлар берилиб, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит тақдим этилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага