26 январь 2021 4230

Самарқанд вилоятида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган фуқаро қўлган олинди

2021 йил 22 январь куни Пахтачи тумани ИИБ ЖҚБ ва ДХХ Нарпай туман бўлими ходимлари томонидан Пахтачи тумани “Сарой” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида харидор сифатида жалб қилинган Пахтачи тумани ИИБ ходимига 12.000.000 сўм эвазига Пахтачи тумани, “Нурафшон” маҳалласида яшовчи 1993 й.т. Т.А. қонунга хилоф равишда 2 та оқ рангли целлофан пакетига солинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли, оғирлиги тахминан 750 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани М-37 йўлининг Пахтачи тумани “Сарой” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Олинган маълумотга кўра Т.А. ушбу “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўзи экиб парвариш қилганлигини маълум қилган.

Самарқанд  вилоят ИИБ ЭКБнинг маълумотномасида олинган воситасининг жами соф оғирлиги 730 грамм ташкил қилиб,  “марихуана” гиёҳванд моддаси турига киришлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага