14 июль 2022 3607

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси озодликдан маҳрум этилди

Жорий йилнинг февраль ойида хориж давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Пастдарғом туманида истиқомат қилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоси 1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Пастдарғом тумани, Қорабўйин қишлоғида яшаган Абдуллаев Обид Усмоновичнинг жиноий фаолиятига чек қўйилган эди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, О.Абдуллаев Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаши давомида Интернетнинг “Facebook” ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқларида «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг аудио-видео материалларини тарқатиб келган. Шунингдек, у оила аъзолари, хусусан, фарзандларига «Ҳизб ут-Тахрир»нинг «Ислом низоми» китоби ва «Ал-Ваъй» номли журналидан экстремистик ғояларни сингдириб келган.

О.Абдуллаевнинг жиноий ҳаракатлари «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг фаол ёлловчилари ҳисобланган, айни пайтда халқаро қидирувда бўлган қуйидаги шахслар томонидан бошқарилган.

Улар: «Маҳмуд Абдулмўмин» тахаллусли 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, Холдаров Махмуджон Абдумаликович ва «Устоз Саид ака» тахаллусли 1964 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган Мамаризаев Мухамад Ҳомидович


«Маҳмуд Абдулмўмин»


«Устоз Саид ака»

Жорий йилнинг июль ойида О.Абдуллаевнинг жиноий қилмишлари Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, у 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Ҳурматли фуқаролар, ўзингиз ва яқинларингизни Интернет тармоғида ва хорижда сохта Ислом дини тарғиботчиларининг таъсирига тушиб, жиноятчи бўлишларига йўл қўйманг.

Ўз оилангизни ўзингиз асранг.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага