20 апрель 2022
1079
Самарқандда одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида, маҳаллий фуқароларни ноқонуний равишда хорижга жўнатиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди.
Ўтказилган тадбир давомида, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1967 й.т., «С.Н.» ўзининг жиноий шериклари билан биргаликда, 2 нафар маҳаллий фуқарони 30 минг АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига юборишни ваъда қилиб, сўралган пул маблағининг 13.100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати