18 сентябрь 2021 4495

Самарқандда одам савдоси жиноятининг олди олинди

Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1992 й.т., Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи А.А., Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида яшаб келаётган онаси, 1973 й.т. О.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 1999 й.т. М.ни алдов йўли билан, келгусида фоҳишалик мақсадда ишлатиш учун Самарқанд халқаро аэропорти орқали, Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига юбораётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага