1 февраль 2021 4176

Самарқандда яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2021 йил 25 январь куни соат 6:40 ларда Самарқанд шаҳри У.Юсупов кўчасида яшовчи 1960 й.т. фуқаро О.О.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари тинтув қилиниб, кўздан кечирилганида, гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга мўлжалланган бир дона 1,5 литр ҳажмдаги ва бир дона 1 литр ҳажмдаги махсус елим идишлар (баклашка), бир дона гугурт қутисига қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимлик уруғлари ва қоғоз бўлагига ўралган ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқаро О.О.нинг  яшаш  уйи ва  ёрдамчи  хўжаликлардан олинган бир дона оқ қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолдаги ўсимлик моддаси таркибида гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “марихуана” гиёҳванд моддаси турига кириши, унинг умумий соф оғирлиги 2,45 граммга тенглиги; бир дона гугурт қутисига солинган оч яшил рангли ўсимлик уруғлари таркибида гиёҳванд модда топилмаганлиги, ўсимлик уруғларининг умумий соф оғирлиги 2,28 граммга тенглиги; икки дона елим идишлар (баклашка) қисмларини ички қисмида гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” модда излари топилганлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага