6 октябрь 2021 525

Самарқандда яшовчи 81 ёшли отахон 26 йил деганда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Самарқанд шаҳрида яшовчи Мират Султонов Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Бунгача у узоқ йиллар давомида фуқаролиги йўқ шахс мақомида яшаб келган.

М.Султонов 1995 йилда маълум сабабларга кўра Тожикистон Республикасидан Самарқанд шаҳрига кўчиб келган.

Жорий йил 4 октябрь куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан М.Султоновга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани ҳақида ID–карта расмийлаштириб берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага